Қатар Эронга расмий норозилик билдирди

Олам

image

Бугун, 24 июнь куни Қатар Ташқи ишлар вазирлиги эронлик элчини чақириб, Эрон томонидан АҚШнинг Қатар ҳудудидаги йирик ҳарбий базасига уюштирилган ракета ҳужумини қаттиқ қоралади. Бу ҳақда “Al Arabiya” хабар берди.

Расмий баёнотда Қатар Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳужумни “очиқдан-очиқ халқаро ҳуқуқни бузиш” деб атаган ва “унга нисбатан муносиб жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини” билдирган. 

Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахт-Раванчи Қатар давлат вазири Муҳаммад бин Абдулазиз Ал-Хулайфий билан телефон орқали мулоқот қилган. 

Тахт-Раванчи суҳбатда Қатарнинг минтақавий кескинликни камайтиришдаги “конструктив роли” учун миннатдорлик билдирган ва икки давлат ўртасидаги “қўшничиликка асосланган дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш” истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни Эрон АҚШнинг Қатар ва Ироқдаги ҳарбий базаларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказганди. АҚШ базаларига қарши амалиётга “Ғалаба хабари” номи берилган. Қатар Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Эрон зарбалари оқибатида инсоний талафотлар қайд этилмаган. Эрон Қатардаги АҚШ базаларига 10 та ракета, Ироқдаги АҚШ базасига эса 1 та ракета йўллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Қатар норозилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг