Қайси давлатлар биринчи бўлиб Янги йилни кутиб олди? (видео)

Олам

image

Дунёда Янги йилни энг биринчи бўлиб Кирибати номли давлат аҳолиси кутиб олади. Бу Ер шарининг барча яримшарларида бир вақтнинг ўзида жойлашган ноодатий мамлакат бўлиб, у ерда Янги йил Тошкент вақти билан соат 15:00 да кириб келади. Шунингдек, байрамни илк бўлиб қарши оладиган давлатлар қаторида Самоа ва Тонга ҳам бор.

Янги йилни анъанавий тарзда энг биринчи бўлиб Кирибатининг шарқий оролларида яшовчилар кутиб олади. Лайн оролларида сайёрадаги энг эрта вақт минтақаси – UTC+14 жойлашган. Шу сабабли байрам мушаклари ва сўнгги сонияларни санаш айнан шу ерда бошқалардан олдин бошланади. Маҳаллий аҳоли тунни пляжларда ўтказади, сайёҳлар эса йилнинг “энг биринчи” байрамини кўриш учун атайлаб ташриф буюради.

Кирибатидан сўнг Самоада Янги йил кириб келади. Бу давлат UTC+13 вақт минтақасида жойлашган. Самоа 2011 йилда Янги Зеландия ва Австралия билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида вақт минтақасини ўзгартирган ва шундан буён Янги йилни биринчилар қаторида кутиб олади. Бу ерда байрамлар анъанавий руҳда – океан бўйида рақслар, қўшиқлар ва юришлар билан ўтказилади.

Шу вақт минтақасида жойлашган Тонга қироллиги ҳам дунёнинг аксарият давлатларидан олдин Янги йилни қарши олади. Пойтахт Нукуалофада оммавий саиллар ташкил этилади, маҳаллий аҳоли эса Янги йил муносабати билан уйларларини безайди.

Кейинги бўлиб 2026 йилни Янги Зеландия аҳолиси кутиб олди. Мамлакатнинг асосий ҳудуди ёзги вақт ҳисобига UTC+13 минтақасида жойлашган, Чатем ороллари эса UTC+13:45 вақт зонасида бўлиб, бу орқали уларда байрамни кутиб олиш вақти жиҳатидан ноёб имконият пайдо бўлади. Окленд ва Веллингтон шаҳарларида анъанавий равишда ўн минглаб одамларни жамлайдиган йирик мушакбозликлар ўтказилади.

Океания минтақасидаги Фижи, Тувалу, Науру, Уоллис ва Футуна каби давлатлар ҳам UTC+12 ва UTC+13 оралиғидаги вақт минтақаларида жойлашгани сабабли Янги йилни энг дастлаб кутиб олувчилар қаторига киради. Бу ҳудудларда байрам тадбирлари асосан сув бўйида ўтказилади, анъанавий рақслар ва миллий таомлар эса янги йил кечасининг ажралмас қисмига айланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги йил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг