Янги йилнинг илк ҳафтасида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 31 декабрдан 7 январгача кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 31 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 1-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13-18 м/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 31 декабрь-2 январда 2 даража совуқ 3 даража илиқ, 3 январда 2-7 даража совуқ, 4-7 январда 3-8 даража совуқ, кундузи 31 декабрда 0-5 даража илиқ, 1-2 январда 3-8 даража илиқ, 3-4 январда 2 даража совуқ 3 даража илиқ, 5-7 январда 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлаприда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 31 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 1-2 январда ёғингарчилик кутилмайди. 3 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. 4-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13-18 м/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 декабрь кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 2 январда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 3 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 4-6 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 7 январда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида кечаси 31 декабрь 2 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 3 январда 2-7 даража совуқ, 4-7 январда 3-8 даража совуқ, кундузи 31 декабрда 0-5 даража илиқ, 1-2 январда 3-8 даража илиқ, 3-4 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 5-7 январда 0-5 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1-2 январда ёғингарчилик кутилмайди. 3 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади, 4-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 декабрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ; 1 январда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 2 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 3 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 4-7 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 31 декабрь ва 3 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1-2 январь ва 4-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 декабрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 2 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 3 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 4-7 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 4-5 январда 5-10 даража илиқ, 6-7 январда 8-13 даража илиқ бўлади. 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 2 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 декабрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 2 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 3 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 4-7 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 4-5 январда 5-10 даража илиқ, 6-7 январда 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 1 ва 3 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ. кундузи 5-10 даража илиқ; 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 2 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 3 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 4 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 5-7 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 31 декабрь-3 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, 4-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 1-2 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 3 январда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 4-7 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзгидромет Янги йил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг