Қозоғистонда аскар ўзини кўп қаватли бинодан ташлади
Олам
−
04 Октябрь 3611 1 дақиқа
Олмаотадаги Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисмдаги бинонинг учинчи қаватидан пастга сакради. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Воқеа бугун, 4 октябрь куни 5571-ҳарбий қисмда содир бўлган. Аскар ҳарбий госпиталга ётқизилган ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шифокорларнинг қўйган ташхисига кўра, аскар чуқур депрессия ҳолатида бўлган. Бунга унинг ҳарбий хизматга чақирилгунига қадар яқин қариндошини йўқотгани сабаб бўлган. У ҳарбий-тиббий комиссиянинг кейинги хизматга яроқлилигини аниқлайдиган қарорини кутаётган эди. Видеокузатув камераси тасвирларида ташқи аралашувлар бўлгани қайд этилмаган.
Ҳарбий қисмда хизмат текшируви ўтказилиб, ҳолат ўрганилмоқда. Нашрнинг ёзишича, ўтган йилнинг кузида худди шу ҳарбий қисмда чақирилувчи тўппончадан яраланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистондаги “Оқ-Жол” назорат-ўтказиш пункти чегарачисини қўлга олганди.
Live
Барчаси