Кам таъминланган оилаларга 81 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида кам таъминланган оилаларга 81,8 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбэк тўланди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим маҳсулотларни сотиб олганда харид суммасидан 1 фоиз миқдордаги кешбэк ўрнига 12 фоиз ҚҚС (ижтимоий кешбэк) суммасини қайтариб олади.

2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 275 539 нафар истеъмолчига 81,8 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбэк тўлаб берилган.

ТОП-3 ҳудудлар:

  • Самарқанд вилояти – 22,9 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри – 16,2 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти – 7 млрд сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўтган 2024 йилда истеъмолчиларга 1 триллион сўмдан ортиқ кешбэк қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС кешбэк Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ижтимоий кешбэк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг