Канадада ЖЧ пайтида аҳолига уйдан ишлаш тавсия қилинмоқда
Спорт
−
28 Март 1365 1 дақиқа
Ванкувер ва Торонто расмийлари аҳолига Жаҳон чемпионати давомида иложи борича шахсий транспортдан фойдаланмасликни маслаҳат бермоқда. Бу ҳақда “The Globe and Mail” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Торонто расмийлари бу чорани ўтган йилги “Торонто Блю Жейс” ва “Лос-Анжелес Доджерс” ўртасидаги Жаҳон сериясидаги бейсбол ўйини пайтида йўл ҳаракати тирбандлигини ҳисобга олган ҳолда тавсия қилмоқда.
2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари учун Ванкуверга 350 000 дан ортиқ, Торонтога эса 300 000 дан ортиқ сайёҳ бориши кутилмоқда. Аҳолиси 600 000 дан сал кўпроқ бўлган Ванкувер учун бу шаҳар инфратузилмасига айниқса катта юк бўлади. Ванкувер шаҳри бешта гуруҳ босқичи ўйинларига ҳамда иккита плей-офф ўйинига (1/32 ва чорак финал) мезбонлик қилади. Торонто эса бешта гуруҳ босқичи ўйини ва битта плей-офф ўйинига (1/32 финал) мезбонлик қилади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июндан 19 июлгача Қўшма Штатлар, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади. Ушбу турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз тарихида илк бор иштирок этади.