Италия ЖЧ йўлланмаси учун плей-офф финалига чиқди

Спорт

image

Кеча, 26 март куни Жаҳон чемпионати Европа саралаш босқичи плей-офф ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Италия терма жамоаси Шимолий Ирландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув Бергамо шаҳрида бўлиб ўтди. Учрашувнинг 56-дақиқасида Сандро Тонали ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди. Шундан сўнг 80-дақиқада Мойзе Киннинг голи мезбонларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлашга имкон берди. 

Шу тариқа, Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи ҳал қилувчи плей-офф учрашувида Женнаро Гаттузо бошқарувидаги жамоа жорий йилнинг 31 март куни Босния ва Гертсеговинага қарши майдонга тушади.

Бошқа бир учрашувда Туркия терма жамоаси Руминияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Энди улар мундиал йўлланмаси учун Косовога қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Мусобақа жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлигача уч мамлакат — АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Италия Шимолий Ирландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг