Литвада ҳаво шарлари сабаб аэропорт ёпилди
Олам
−
24 Ноябрь 1434 1 дақиқа
Литванинг Вильнюс халқаро аэропорти кеча, 23 ноябрь куни ҳаво ҳудудига қараб ҳаракатланаётган ҳаво шарлари сабабли вақтинча фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” маълум қилди.
Келтирилишича, Европа авиация тизими охирги ойларда дронларни кўриш ва уларга оид ҳужумлар сабаб бир неча бор издан чиққан. Хусусан, Копенгаген ва Брюссель аэропортларида бир неча маротаба узилишлар кузатилган. Вильнюс аэропортининг ёпилиши эса Литва пойтахтида октябрь ойидан бери кузатилган тўққизинчи ҳолат бўлади. Бу сафар ҳам халқаро аэропортга кирувчи рейслар бошқа шаҳарларга йўналтирилган.

Литва ҳукумати мазкур узилишларга қўшни Беларусдан ноқонуний сигареталар контрабандасида фойдаланиладиган ҳаво шарлари сабаб бўлаётганини қайд этди.
Вильнюс беларуслик Александр Лукашенкони бундай амалиётга йўл очиб беришда айблаб, ҳодисани “гибрид ҳужум” деб атади.
Ўтган ой Литва ҳаво шарларининг кўпайиши ортидан Беларусь билан чегарадаги икки ўтиш пунктини ёпган эди. Лукашенко эса чегаранинг ёпилишини “ақлдан озган фирибгарлик” деб баҳолаб, Ғарб давлатларини Беларусь ва Россияга нисбатан гибрид уруш олиб бораётганликда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лукашенко Россия Президенти Владимир Путиндан энг сўнгги ядровий қуролларни олгани ҳақида хабар берилганди.
Комила Қобилова
Live
Барчаси