Ўзбекистон бош мураббийи Литвада “Энг яхши” деб топилди

Спорт

image

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кульбите 2025 йил якунларига кўра Литвада “Энг яхши аёл мураббийи” деб эътироф этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Манбага кўра, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кульбите ушбу нуфузли мукофотни кетма-кет иккинчи бор қўлга киритмоқда. У 2024 йилда ҳам йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган эди.

Маълумот учун, Котрина Кульбите 2025 йилнинг январь ойида Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланган эди. Бунгача Котрина Литва аёллар терма жамоаси ва турли ёш тоифаларидаги қизлар терма жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Литва Котрина Кульбите аёллар терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг