“Ливерпуль” 14 йиллик антирекординии такрорлади

Спорт

image

Бугун, 9 апрелга ўтар кечаси Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси Европа Чемпионлар лигаси чорак финал дастлабки учрашувида “Пари-Сен Жермен” меҳмони бўлди. Унда мерсисайдликлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу мағлубият клуб учун меҳмондаги кетма-кет тўртинчиси бўлди. Слот бошчилигидаги жамоа бунгача “Галатасарой” (0:1), “Брайтон” (2:1), “Манчестер Сити” (4:0) жамоаларига меҳмонда мағлуб бўлганди. Шу тариқа жамоа 2012 йилдан бери илк бор кетма-кет 4 меҳмон ўйинида мағлубиятга учради.

Маълумот ўрнида, ПСЖ билан жавоб ўйини жорий йил 14 апрель куни “Энфилд”да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ушбу мавсум сўнгида жамоадан кетишини маълум қилганди.

Рамазон Усанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ливерпуль антирекорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг