“Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилди
Спорт
−
03 Апрель 2060 1 дақиқа
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби жамоа ярим ҳимоячиси Родрига янги шартнома таклиф қилди. Бу ҳақида журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълумотларга кўра, Родрининг келажаги бўйича якуний қарорни ўзи қабул қилади. Бу жараёнда унинг оиласи ҳам муҳим роль ўйнаши айтилмоқда.
Агар Родри “Манчестер Сити ”таклиф этган янги битимни рад этса, клуб уни жорий йил ёзда катта маблағ эвазига сотишга тайёр бўлади. Акс ҳолда, футболчи 2027 йилда эркин агент сифатида жамоани тарк этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига “Реал Мадрид” ва “Пари Сен-Жермен” жамоалари жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи 2019 йилдан бери “Манчестер Сити” сафида тўп тепиб келади ва шу вақт ичида жамоа билан бир бор Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Суперкубоги, олти бор Англия Премьер-лигаси, бир бор Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва яна қатор ички кубокларни қўлга киритган.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси