Ўқитувчи пахта даласига нега боргани очиқланди

Жамият

image

Аввалроқ, Жиззахдаги мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Гулбаҳор Самадова 11 сентябрь куни қабул қилинган “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент фармони билан давлат мукофотига – “Шуҳрат” медалига лойиқ кўрилгани ҳақидаги маълумотни пахта даласида эшитгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолатга Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. 

“Агар тасвир охирига қадар томоша қилинса, Гулбаҳор Самадова томонидан “Шу куни фаол хотин-қизлар билан биргаликда теримда ўз ихтиёрим билан кўнгилли тарзда иштирок этдим”, дея суҳбатдоши фикрига муносабат билдириб ўтилган”, дейилган унда.

Ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилганда Гулбаҳор Самадова пахта даласига “ҳашар оши” олиб борганлиги маълум бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқитувчи Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг