Мирзиёев Парижга борганида имзоланган 2 та халқаро шартнома тасдиқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига борганди. Ушбу ташриф давомида имзоланган ҳужжатлардан иккитаси тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги хабар берди.

Улар:

  • Ўзбекистон ҳукумати билан Франция ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини қисқа муддатли виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги битим;
  • Ўзбекистон ҳукумати билан Франция ҳукумати ўртасида расмий ваколатхоналар ходимларининг оила аъзолари томонидан ҳақ тўланадиган фаолиятнинг амалга оширилиши тўғрисидаги битим.

Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев халқаро шартнома Ўзбекистон-Франция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг