Мирзиёев Ўзбекистон элчиларига топшириқ берди
Жамият
−
30 Июль 12172 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев хориждаги элчихона ва бош консулхоналарни экспортни кўпайтиришга фаолроқ кўмаклашишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 30 июль куни мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўз очди.
Маълум қилинишича, бу йилги мева-сабзавот экспортининг 80 фоизи 5 та давлатга – Россия, Покистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Хитойга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан Жанубий Корея, Венгрия, Малайзия, Польша, Қозоғистонга экспорт камайган.
Шунингдек, Буюк Британия, Италия, Швеция, Япония, Ҳиндистон, Қатарга экспорт кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Элчихоналардаги савдо маслаҳатчиларининг бу борадаги фаолияти суст экани қайд этилди. Элчиларга экспортчи корхоналар билан бирга ишлаб, уларга бозор топиш, кўргазмалар ташкил қилиш, савдо уйи ва омбор ташкил қилиш, маҳсулотига сертификат олиш каби масалаларда кўмаклашиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент ушбу йиғилишда Ўзбекистондаги соҳа масъуллари об-ҳавони баҳона қилавермасдан, шароитга мослашиб, иссиқ ва совуққа, сувсизликка чидамли маҳсулотлар етиштиришга ўтиши зарурлигини айтганди.
Live
Барчаси