Намланган кўзлар ва титраган қўллар. Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” қандай ўтди? (фоторепортаж)

Жамият

image

“Сўнгги қўнғироқ” – бу нафақат мактаб ҳаётининг якуни, балки ҳар бир битирувчи учун мустақил ҳаётга бошловчи муҳим босқичдир. Бугун, 24 май куни Ўзбекистондаги 10 мингдан ортиқ умумий ўрта таълим муассасасида “Сўнгги қўнғироқ” байрами нишонланди. Ўқитувчилар, ўқувчилар, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари эрта тонгдан мактаб ҳовлисида йиғилди.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари эрталаб соат 08:00 дан 10:00 га қадар давом этди. 

Шунингдек, мактабдаги байрам тадбири якунлангач, ёшларнинг дам олиш ва ҳордиқ чиқариш мақсадида хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бошқа жамоат жойларига бориши кутилмоқда. У ерда ҳам жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун 5 мингдан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва ҳарбий хизматчилар навбатчилик қилади.

2024/2025 ўқув йилини республика миқёсида 450 мингдан зиёд 11-синф битирувчилари тамомламоқда. Шулардан 11 500 нафардан ортиғи умумтаълим фанлари бўйича юқори натижаларни қайд этиб, олтин медаль, 2 000 нафардан ортиғи эса кумуш медаль билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2024/2025 ўқув йилида мактабни тугатаётган битирувчиларга ўз табригини йўллаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб битирувчи Сўнгги қўнғироқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг