NASA Марсга ракета учирди
Олам
−
14 Ноябрь 2319 2 дақиқа
Кеча, 13 ноябрь куни АҚШнинг Флорида штатидаги Канаверал миқёсидаги космодромдан ишга туширилган “Нью Гленн” оғир юк ташувчи ракетаси икки бир хил зондни ер орбитасига олиб чиқди. Бу зондлар Марсга йўл олиб, у ерда бир қатор илмий тадқиқотлар ўтказади. Ракетани миллиардер Жeфф Безосга қарашли америкалик Blue Origin аэрокосмик корпорацияси ишлаб чиқарган. Компания учиришнинг муваффақиятли амалга ошганини маълум қилди.
Қарийб 100 метр баландликдаги “Нью Гленн” ракетаси (учинчи уринишда ишга туширилди) АҚШ Миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармаси (NASA) буюртмаси асосида Rocket Lab компанияси томонидан ишлаб чиқилган зондларни олиб чиқди. EscaPade миссияси доирасида улар Марсни ўраб турган фазо, унинг иқлим тарихи ва атмосферасининг йўқолишига оид масалаларни ўрганади. Асосий мақсад – Қизил сайёранинг атрофидаги муҳитга Қуёш таъсирини яхшироқ тушуниш ва келажакда Марсга қадам қўядиган тадқиқотчиларни хавфли космик об-ҳаводан ҳимоя қилиш имкониятларини оширишдир.
Ишга тушириш икки марта ёмон об-ҳаво сабабли кечиктирилган. Бу “Нью Гленн” ракетасининг биринчи тижорий парвози бўлиб, Blue Origin учун муҳим муваффақият қайд этилди: парвозда ишлатилган ўт олиш босқичи режага мувофиқ Атлантика океанидаги сузувчи платформага қўнди.
“Нью Гленн” ракетасининг ишга туширилиши Blue Origin ва Илoн Маскнинг SpaceX компанияси ўртасидаги кучайиб бораётган рақобат фонида амалга ошди. Ҳар икки компания кўп сонли сунъий йўлдошларни фазога учириш, хусусий космик станциялар қуриш ва Ойга мунтазам парвозлар йўлга қўйиш ниятида.
“Нью Гленн” ракетаси 2016 йилдан бери ишлаб чиқилмоқда. Унинг илк синов парвози жорий йил январда ўтказилган эди. Ракета 13 дақиқа ичида юк модулини орбитага чиқарган, аммо режага кўра платформага қўна олмаган. 98 метрлик, қайта-қайта ишлатиш мумкин бўлган биринчи босқичли ракета Ер орбитасига 45 тоннагача юк етказа олади. Ишлаб чиқувчилар режасига кўра, у камида 25 марта ишлатилиши ва ҳар сафар космосдан қайтгач баржага қўниш имконига эга бўлиши керак.
Live
Барчаси