Навоийда ҳайпчи блогер жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
27 Март 7059 2 дақиқа
Ҳайп учун ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумот тарқатган блогер жазога тортилди. Бу ҳақда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, блогер бир оилага оид асоссиз ва ёлғон хабарларни кенг оммага тарқатган. Унга кўра, аёлга эри томонидан суиқасд қилинган. Бироқ ҳолат юзасидан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўрганишлар олиб борилиб, воқеа блогер томонидан баён этилганидек эмаслиги аниқланган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 март куни кечаси эр-хотин ўртасида оддий оилавий келишмовчилик юзага келган. Аёл транспорт воситасидан тушиб кетган. Бироқ унга нисбатан зўравонлик ёки тан жароҳати етказилмаган.
Мазкур жараён тасодифан блогер томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоққа жойланган. Оқибатда ҳолат нотўғри талқин қилиниб, жамоатчилик орасида турли миш-мишларга сабаб бўлган.
Суд қарорига кўра, ҳолатни аниқлаштирмасдан ижтимоий тармоққа тарқатган блогерга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима белгиланган.
Шунингдек, жамоат тартибини бузган эр-хотинга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида автомобилларни “тюнинг” қилиш билан шуғулланувчи автосервиси раҳбари, блогер Асадбек Жумаев қоидабузарлигидан фахрланишини айтиб чиққанди. Кейинроқ эса у бу иши учун 10 суткага қамалди.
Live
БарчасиЭрон Туркияга тушунтириш берди
31 Март