Навоийда эр алиментдан воз кечмаган хотинини машинада уриб кетди

3-саҳифа

image

Навоий вилояти Қизилтепа туманида эркак ажрашиш учун ариза берган ва алиментдан воз кечмаган турмуш ўртоғини Damas автомашинасида уриб кетди. Бу ҳақда “Сукут сақлама” лойиҳаси хабар берди.

Қайд этилишича, аёл кўп йиллар давомида эри томонидан мунтазам равишда калтакланиб келган ва ажралиш қарорини қабул қилишга мажбур бўлган.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди 12 август куни ажралиш ҳақидаги ишни кўриб чиқиб, эр-хотинга уч ойлик муҳлат берган. Суд қарорига кўра, эркак тўрт нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлашга мажбур этилган. 13 август куни эри аёлига қўнғироқ қилиб, алиментдан воз кечишини талаб қилган. Акс ҳолда, “мендан яхшилик кутма”, дея таҳдид қилган. 14 август куни эрталаб эркак уйидан Damas автомашинасини ҳайдаб чиқиб, йўл четида кетаётган аёлини уриб юбorgan. Оқибатда аёл оғир жароҳат олган — белидан паст қисми фалаж бўлиб қолган, умуртқаси синган ва асаб томирлари шикастланган. Ҳозирги кунда у шифохонада оғир аҳволда даволанмоқда. Яқинлари унинг даволаниши учун катта маблағ сарфлаб, қарзга кирган. Аёлга жарроҳлик амалиётини Тошкентда ўтказиш режалаштирилган, аммо оилада ҳозирча маблағ етишмаётгани айтилган.

Аёлнинг яқинларининг маълум қилишича, ҳодисага сабабчи бўлган шахс даволанишга ёрдам беришдан бош тортмоқда. Унга Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситаларини ҳаракат ёки фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Яқинларининг қўшимча қилишича, тергов аввал ҳодисани қасддан уриб кетиш деб баҳоламаган, енгилроқ айбловни танлаган (уч йилгача қамоқ жазоси). Шунингдек, эркак ҳибсга олинмаган ва аёлга ёзишда давом этиб, “яхши нарса бўлмайди” деган мазмунда таҳдидлар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда эр хотини ва 5 ойлик боласини бир неча ой қийнаб, молхонада сақлагани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий алимент Қизилтепа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг