Олий таълим вазирлиги мансабдори $100 минг пора билан қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
06 Март 10315 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълим ташкилотларини лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси 100 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.
Маълум бўлишича, Олий таълим вазирлиги ходими Қарши шаҳрида фаолият юритувчи нуфузли нодавлат олий таълим муассасасининг Сурхондарё вилоятида филиалини очиш бўйича вазирлик томонидан лицензия бериш масаласини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига мазкур университетнинг мансабдор шахсидан 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда, вазирликнинг етакчи мутахассиси сўралган пул маблағини олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманининг прокурор ёрдамчиси пора билан қўлган тушгани ҳақида хабар берилганди.