ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бинолар тасдиқланди
Жамият
−
11 Июль 3950 1 дақиқа
2025-2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўлиб ўтадиган бинолар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг манзили, фотосуратлари ва харитаси билан танишиши, шунингдек, тест синови ўтказиладиган бинога олдиндан ташриф буюриши мумкин.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2025-2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилган.
Маълумотларда қуйидагилар акс этган:
- тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг фотосуратлари;
- ҳудудга кириш жойлари;
- тест синови ўтказиладиган жой номи;
- жойнинг аниқ манзили;
- бино рақами;
- тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
- биноларнинг Google харитасидаги жойлашуви (геолокацияси).
Қайд этилишича, абитуриентлар 12 июль куни соат 12:00 дан 15:00 гача рухсатномаларида кўрсатилган манзилда жойлашган тест синови биноларига ташриф буюриши ва ўша жойлар билан олдиндан танишиб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025-2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси