Озарбайжон Эронга 200 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

Олам

image

Озарбайжон икки мамлакат Президентлари – Илҳом Алиев ва Масъуд Пезешкиён ўртасидаги телефон мулоқотидан сўнг Эронга инсонпарварлик ёрдамининг янги партиясини жўнатди. Бу ҳақда “Media.az” хабар берди. 

Умумий вазни 200 тоннани ташкил этган ушбу юк таркибига 190 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари, 7 тонна биринчи тиббий ёрдам учун дори-дармонлар ва 3 тонна тиббий буюмлар киритилган. Ёрдам юки 10 та юк машинасида етказиб берилган.

Қайд этилишича, бу Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан буён Озарбайжон томонидан Эронга юборилган учинчи инсонпарварлик ёрдами партиясидир. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров топшириғига биноан Эрон халқига 129 тонна гуманитар ёрдам юборилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев инсонпарварлик ёрдами Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг