“Реал” Қозоғистонга келиш учун узоқ йўл босади

Бизнес

image

Кеча, 28 август куни 2025-2026 йилги UEFA Чемпионлар лигаси доирасидаги қуръа ташлаш натижасига кўра, Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси ўз майдонида Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши тўп сурадиган бўлганди. Европа гигантларидан бири – “Реал Мадрид” келаси учрашув учун ўзига хос саёҳат марафонига чиқади. 

Жамоа Хитой чегарасига яқин ҳудудда жойлашган Қозоғистон клуби — “Қайрат Олмаота” билан куч синашиш учун 12 соат парвоз қилиши лозим. 

Таққослаш учун, Мадриддан – Нью-Йоркка атиги 7 соатда учиб бориш мумкин. Демак, Мадрид – Олмаота йўли Европа – Америка оралиғидан ҳам узоқроқ парвозни талаб қилади.

Учишни ёқтирмайдиганлар учун вариант борми? Ҳа, аммо унчалик қулай эмас: машинада Мадрид – Олмаота йўли қарийб 8 минг километрни ташкил этиб, уни босиб ўтиш учун 87 соат узлуксиз ҳаракат қилиш керак бўлади. Бу деярли 3,5 кунлик нон-стоп саёҳат дегани.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай узоқ масофали сафарлар футболчиларнинг тикланиш жараёнига таъсир кўрсатади. Масалан, парвоз вақтида уйқу режими бузилиши, вақт зонаси фарқи (Мадриддан Олмаотагача 4–5 соатлик тафовут) ва иқлим шароити ўйин олдидан жамоа тайёргарлигига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижасига кўра Қозоғистон чемпиони “Реал”ни Олмаотадаги ўз майдонида кутиб олади. Шу билан биргаликда, жамоа “Интер” клубига қарши ўйнайди. Ушбу учрашув Италияда, яъни сафарда бўлиб ўтади. Сафарда жамоа Англиянинг гранд клубларидан бири – Лондоннинг “Арсенал”и билан ҳам тўқнаш келади.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Европа Арсенал Интер Олмаота Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг