Римда XIII асрда қурилган минора қулаб тушди (видео)
Олам
−
03 Ноябрь 5546 2 дақиқа
Бугун, 3 ноябрь куни Италия пойтахтида жойлашган XIII асрга оид Конти минорасининг бир қисми қулаб тушди. Ҳодисадан сўнг қутқарувчилар вайроналар остидан тўрт кишини тирик ҳолда чиқариб олган, улардан бири оғир аҳволда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Баландлиги 29 метр бўлган Конти минораси Римнинг энг машҳур сайёҳлик жойларидан бирининг яқинида жойлашган. У Via dei Fori Imperiali йўлининг ўртасида – марказий Пиазза Венеция майдонидан Колизей томон олиб борувчи кенг хиёбон бўйида қурилган.
Қайд этилишича, юзлаб сайёҳлар қутқарувчилар зинапояли лифт ёрдамида жароҳатланганларни юқори қаватдан тушириш жараёнини кузатган. Уч нафар ишчи қутқарилгач, ичкарида яна бир жароҳатланган шахс қолган пайтда миноранинг бошқа қисми ҳам қулаб тушган. Шу сабабли, битта ишчи оғир тан жароҳати олган. Иккала ҳолатда ҳам деразадан чанг кўтарилиб, тошнинг қулаш овози эшитилган.
Шаҳар ҳокимияти маълумотларига кўра, у бир вақтлар шаҳар мэрияси идораларига эга бўлган, аммо 2006 йилдан бери фойдаланилмаган ва келгуси йил якунланиши керак бўлган тўрт йиллик таъмирлаш лойиҳасининг бир қисми сифатида турган. Қайта тиклаш ишлари туфайли минора атрофидаги ҳудуд пиёдалар учун ёпилган.
Бино XIII аср бошларида Рим папаси Иннокентий III томонидан ўз оиласи учун қурилган бўлиб, дастлаб икки баравар баланд бўлган, бироқ XIV-XVII асрлардаги зилзилалардан зарар кўрганидан кейин пасайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда қўлбола тарзда қурилган тўрт қаватли тураржой мажмуаси қулаб тушиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлганди.
Моҳичеҳра Қадамова
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь