Россия йил охиригача нечта бомба ва дрон ишлаб чиқармоқчилиги айтилди
Олам
−
15 Ноябрь 5850 2 дақиқа
Россия Украинага ташлаш учун 2025 йилнинг охиригача 120 минг дона бошқариладиган ҳаво бомбаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Агентликка кўра, уларнинг 500 та узоқ масофага учувчи бомбалар бўлади. Бу жуда катта рақам, чунки Россия Қуролли кучлари Украина ҳудудига ҳар куни ушбу бомбалардан 200-250 тасини ташламоқда.
Бундан ташқари, Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вадим Скибицкийнинг сўзларига кўра, Россия 200 километргача учадиган бомбаларнинг янги версиясини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Унинг башоратига кўра, жорий йилнинг охиригача ушбу модификациянинг тахминан 500 таси ишлаб чиқарилади.
“Уларни уриб тушириш мумкин, аммо Россияда ишлаб чиқарилган ушбу ҳаво бомбаларининг сони жуда катта. Бу таҳдид. Биздан тегишли жавоб талаб қиладиган таҳдид”, деган у.
Разведка маълумотларига кўра, 2025 йил охирига бориб Россияда узоқ масофаларга учувчи 70 мингга яқин дрон, шу жумладан 30 минг Shahed ишлаб чиқарилади.
Аввалроқ ҳарбий эксперт Алексей Леонков Россиянинг Кинжал гипертовушли баллистик ракеталарининг Украина ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимларига дахлсизлигини тушунтирган эди. Маълум бўлишича, Украина ҳаво мудофааси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари юқори тезлиги ва бошқа хусусиятлари туфайли уларни аниқлай олмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Украина ўртасида шу йил давомида бўлиб ўтган тинчлик музокаралари натижа йўқлиги сабабли тўхтатилганди.
Live
Барчаси