Россияда қаровсиз қолган 6 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
11 Октябрь 2842 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган олти нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондан борган ишчи гуруҳ 10 кун давомида барча керакли ҳужжатларни йиғган. Ота-она қарамоғисиз қолган болалар Санкт-Петербургдаги Вояга етмаганлар учун ижтимоий реабилитация марказлари ва болалар учун “Транзит” ижтимоий бошпанасига етказилган.
Вояга етмаган болалардан бири уч йилдан бери онасидан айро тарзда, отаси билан яшаб келган. Отаси уни онасидан ноқонуний равишда олиб қўйган. Боланинг оиласи унинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ижтимоий ноқулай муҳитни бошдан кечирган. Бош консулхона ходимлари ва мутасадди ташкилотлар ходимлари боланинг яшаш жойида бўлиб, уни Ўзбекистонга қайтариш чораларини кўрган.
Ўзбекистон Бош консулхона томонидан Россия ҳудудларида қаровсиз қолган олти нафар боланинг ортга қайтиши учун тегишли гувоҳномалар расмийлаштирилган. Дипломатлар уларни Санкт-Петербург – Тошкент авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда мушкул аҳволда қолган фуқаро ва унинг 5 фарзанди Ўзбекистонга қайтарилганди.
Live
Барчаси