Самарқандда аёл эрини қамоқдан чиқариш учун алиментни ўзи тўлади
Жамият
−
13 Ноябрь 6442 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида алимент тўламагани учун 15 суткага қамалган эрнинг турмуш ўртоғи қарзларни ўзи тўлаб, уни қамоқдан чиқариб олди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори Жалолиддин Шербоев хабар берди.
Маълум қилинишича, аёл эри билан бир хонадонда истиқомат қилади ва суд тартибида турмуш ўртоғидан алимент ундиради. Навбатдаги жанжалдан кейин эр алимент тўланмагани учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.
Турмуш ўртоғисиз рўзғор юритиш мушкуллашгач, аёл алимент бўйича қарздорликни ўзи тўлиқ тўлаб берган ва бешинчи куниёқ судга мурожаат қилган. Суд қарорни бекор қилиб, эр озодликка чиқарилган.
Ҳозирги пайтда томонлар ярашгани, болалар тарбияси билан банд экани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Нурсуҳ маҳалласида яшовчи 34 ёшли эркак алимент тўлови сабабли хотини ва 2 ёшли қизини ўлдириб қўйганди.
Live
Барчаси