Самарқандда уйида қарийб 4 кг наркотик сақлаган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида иккита ҳолатда наркотик савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Иштихон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан туманнинг Митан шаҳарчаси ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қўшработ туманида яшовчи 1999 йилда туғилган шахс Тошкент шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган шериги билан олдиндан тил бириктирган ҳолда оғирлиги 80 гр бўлган “спайс” гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга 2 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган. 1996 йилда туғилган ушбу шахс бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганда транспорт воситасидан оғирлиги 30 гр бўлган “спайс” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда эса муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан судланган 1973 йилда туғилган шахс яшаш хонадонида келгусида сотиш мақсадини кўзлаган ҳолда гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётгани аниқланган. Тадбир давомида 1 кг 125 гр оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик моддаси, 703 гр оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси, 30 гр оғирликдаги кўкнори гиёҳвандлик моддаси ва 2 килограммга яқин гиёҳвандлик ўсимликлари уруғлари ҳужжатлаштириб олинган.

Бундан ташқари икки дона идишда эритилиб тайёрланган “гашиш” моддаси ҳамда гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш учун махсус ишлов берилган жиҳозлар ҳам аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Аниқланган мазкур ҳолатлар юзасидан Иштихон туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 210 дона афғон қозонининг ичига қарийб 191 кг “гашиш”ни яширганлар қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд наркотик Иштихон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг