Сербияда вазир жонли эфир вақтида инсультга учради (видео)

Олам

image

Кеча, 5 август куни Сербия Давлат инвестициялари вазири ва ҳукмрон “Серб прогрессив” партияси ижроия қўмитаси раиси Дарко Глишич жонли эфир вақтида инсультга учради. Бу ҳақда “Новости” хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Глишич телекўрсатув студиясида ўзини ёмон ҳис қилган, шу сабабли эфир фавқулодда тўхтатилган. Кўрсатув эфири лавҳаларида вазир бошловчилар билан суҳбат давомида сўзларини аниқ талаффуз қила олмаётгани кўринган. Глишич зудлик билан тиббиёт марказига етказилган. Сербия Президенти Александар Вучич воқеа ҳақида хабар топган заҳоти шифохонага етиб борган.

Шифохона олдида Соғлиқни сақлаш вазири Златибор Лончар баёнот берган.

“У телевизион эфир вақтида ўзини ёмон ҳис қилган, ҳушсиз ҳолатда шифохонага олиб келинган. Ҳозир у тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмоқда ва терапия бошланган. Шифокорлар имкон қадар барча зарур чораларни кўради. Ҳаммамиз бу ҳолатдан хавотирдамиз, Президент ҳам илк дақиқалардан бери шу ерда. Бу ҳолат бизни ларзага солди, лекин терапия ва кўрилаётган чоралар натижа беради деган умиддамиз. Ҳозирча ҳолати оғир экани маълум. Муҳими, инсультдан сўнг дарҳол шифохонага етказилди – айнан дастлабки бир неча соат ҳал қилувчи аҳамиятга эга”, дейди Лончар.

Нашр Глишични Сербия Президентининг энг яқин ва ишончли ҳамкорларидан бири деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

инсульт Сербия Дарко Глишич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг