Шавкат Мирзиёев Бразилия Ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Жамият
−
12 Май 605 1 дақиқа
Бугун, 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан мамлакатга келган Бразилия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазири Мауро Виейрани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Ўзбекистон – Бразилия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинган.
Олий даражада тизимли мулоқотни йўлга қўйиш, сиёсий ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилган.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, кимё, электротехника, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.
Қишлоқ хўжалиги, селекция, туризм, спорт ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари кун тартибида бўлган.
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун ҳукуматлараро комиссия тузиш таклиф этилган.
Томонлар халқаро даражадаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Ташқи ишлар вазири Марко Журични қабул қилганди.
Live
Барчаси