Шумков Халоковга “вызов” ташлади (видео)
Спорт
−
25 Декабрь 6330 2 дақиқа
Россиялик боксчи Всеволод Шумков Дубайда бўлиб ўтган IBA Жаҳон чемпионатининг 60 кг вазн тоифасидаги финалида мағлуб этган Олимпиада чемпиони Абдумалик Халоковга мурожаат йўллади.
“Мен барча бокс ишқибозларига, хусусан, Ўзбекистон халқига мурожаат қилмоқчиман. Мен ўзбек халқига катта ҳурмат билан қарайман, менда бу ерда кўплаб мухлислар ва дўстлар бор, улар менинг ғалабамни тинмай қўллаб-қувватлайди. Менга Халоковга реванш жангини таклиф қилганларида мен шубҳасиз розилик билдирдим. Ҳатто рақибимнинг ўз юртида, Тошкентда ҳам ўз унвонимни ҳимоя қилишга тайёрман. Ҳар қандай шартлар, ҳар қандай жойда мен гўзал ва томошабоп бокс намойиш этишга тайёрман, шунда ҳеч ким менинг ғалабамдан шубҳаланмасин.
Афсуски, сиёсий сабаблар туфайли бизнинг терма жамоамиз Олимпиадада иштирок эта олмади ва Халоков олтин медални қўлга киритди. Ҳозирги Жаҳон чемпионатида бизнинг жамоамиз шуни исботлади: агар биз Олимпиадада қатнашганимизда натижа буткул бошқа бўларди. Абдумалик, келинг гўзал боксни кўрсатамиз. Жавобингизни кутяпман”, дея мурожаат йўллаган Шумков.
Маълумот учун, жорий йилнинг 13 декабрь куни Дубайда бўлиб ўтган бокс IBA Жаҳон чемпионатининг 60 кг вазн тоифасидаги баҳсли финал жангида Абдумалик Халоков россиялик Всеволод Шумковга мағлуб бўлган эди. Жанг давомида Шумков Халоковни қулоғини тишлаб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, кейинчалик IBA мазкур эпизод экспертлар томонидан атрофлича ўрганилиб, муҳокама қилинганидан сўнг, мусобақа натижаси ўзгаришсиз қолдирилишини маълум қилинганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь