“Толибон” болалар учун қўғирчоқ сотишни тақиқлади

Олам

image

Афғонистон жанубидаги энг йирик шаҳар Қандаҳор ҳукумати қўғирчоқлар сотишни тақиқлади. Бу ҳақда “Afghanistan International” хабар берди.

“Толибон”нинг эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги бир қатор ўйинчоқлар, жумладан, қўғирчоқлар сотилишини ҳаром деб эълон қилди.

“Тақиқланишга толибларнинг қўғирчоқлар бутларга ўхшаб кетади, деган эътиқоди сабаб бўлган бўлиши мумкин, уларга сиғиниш исломда гуноҳ ҳисобланади”, дейилади хабарда.

Шаҳар ҳокимияти тақиқланган маҳсулотларни сотув расталаридан зудлик билан олиб ташлашни буюрган.

Қандаҳор “Толибон” олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзоданинг қароргоҳи ҳисобланади. Яқин вақтгача шаҳар аҳоли сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринда эди. Ҳозирда у ислом қонунларини талқин қилишда оқилона ёндашиш билан ажралиб турадиган исломнинг Ҳанафий мазҳабига амал қиладиган катта пуштун озчилигига эга.

Июнь ойи бошида Афғонистоннинг Лағмон вилояти расмийлари оммавий ахборот воситаларида одамлар, ҳайвонлар ва бошқа тирик мавжудотлар тасвирини кўрсатишни тақиқлаган эди. Қоидалар Афғонистоннинг яна 18 вилоятида жорий қилинган – мамлакатда жами 34 та вилоят мавжуд.

Сўнгги тўрт йил ичида “Толибон” мамлакатда кўнгилочар ва спорт тадбирларига қўйилган чекловларни сезиларли даражада оширди. Масалан, “Толибон” спорт департаменти Афғонистон шахмат федерацияси фаолиятини тўхтатиб, ўйинни “тақиқланган” деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати кийим-кечак кийиш қоидаларини бузган аёл ва қизларни ҳибсга олишни бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Қандаҳор қўғирчоқлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг