Тошкентда 67 ёшли отахоннинг интим видеоларини тарқатмоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
25 Февраль 9639 1 дақиқа
Тошкент вилоятида 67 ёшли отахоннинг интим расм ва видеоларини тарқатиш билан “шантаж” қилганлар ушланди. Бу ҳақда “Замон” хабар берди.
Маълум бўлишича, Тошкент тумани Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизматига 1959 йилда туғилган фуқаро томонидан ўзига нисбатан товламачилик йўли билан пул талаб қилиб келаётган шахслар устидан ариза келиб тушган. Ушбу мурожаат ўрганилганда, гуруҳ иштирокчиларидан бири ушбу фуқаронинг ишончига кириб, фуқаро билан жисмоний муносабатда бўлган фото ва видео тасвирларини ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш йўли билан қўрқитиб, мунтазам равишда товламачилик йўли билан 2 минг АҚШ доллари пулларини талаб қилиб келгани аниқланган.
Талаб қилинган пуллардан дастлаб 1500 АҚШ доллари товламачилик йўли билан қўлга киритилган. Гуруҳ вакиллари қолган 500 АҚШ долларини олаётган пайтида тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ўзининг таниши бўлган аёлнинг номаълум эркак билан жинсий алоқада бўлган видео тасвирларини тарқатмаслик учун 6 минг АҚШ доллари сўраб, “шантаж” қилмоқчи бўлган эркак ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси