Тошкентда BMW ёниб кетди
3-саҳифа
−
21 Январь 3752 1 дақиқа
Бугун, 21 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида BMW машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 00:51 да Шайхонтоҳур туманининг Алишер Навоий кўчаси 22-уй олдида автомобиль ёнаётгани тўғрисида ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:54 да етиб бориб, ёнғин соат 00:57 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларидан (АГТКШ) бирида автобус ҳамда Matiz машинаси ёниб кетганди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль