Тошкентдаги қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 26 март куни Тошкент шаҳрида жойлашган қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 18:15 да ФВББга Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган қурилиш моллари сотиладиган дўконда ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида хабар тушган. Хабарга асосан воқеа жойига қутқарув экипажлари соат 18:24 да етиб борган. Ёнғин 18:36 да қуршаб олинган ва 18:42 да ўчирилган. 

Билдирилишича, вазият тўлиқ назоратга олинган. Жабрланганлар йўқ. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод ёнғин қурилиш моллари дўкони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг