Туркиялик машҳур хонанда қўлга олинди
Олам
−
02 Март 10409 1 дақиқа
Аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳрида Бош прокуратуранинг наркотик ва иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бюроси томонидан олиб борилган машҳурларга қаратилган тергов доирасида Эдис Гўргулуни ҳибсга олиш буйруғи чиқарилганди.
Қайд этилишича, Эдис қўлга олинганида Бразилиядаги таътилдан қайтаётган бўлган ва Истанбул Ички ишлар бошқармасининг Наркотик жиноятларга қарши кураш бўлими ходимларига топширилган.
Тиббий назорат жараёнлари тугагач, Гўргулунинг гувоҳлиги олинган ва унга “имзо қўйиш” шаклида (белгиланган вақтларда полиция ёки суд идорасига бориб, имзо қўяди ва шу тариқа назоратда тутилади) суд назорат чораси қўлланиб, озод қилинган.
Эдисдан илк баёнот
35 ёшли хонанда Эдис қўлга олинганидан сўнг суд назорати шарти билан озод қилингач, Instagram саҳифасида илк постини жойлаштирган. У уйида оиласи билан тушган суратини эълон қилиб, мухлисларига “Ҳаммаси жойида, катта раҳмат”, дея изоҳ қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Контрабанда, наркотик ва иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бюроси томонидан олиб борилган тергов доирасида 17 киши ҳибсга олинганди. Уларнинг орасида бир нечта машҳур номлар ҳам бор.