UEFA Италияни Евро-2032 мезбонлигидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди
Спорт
−
02 Апрель 4722 1 дақиқа
UEFA президенти Александер Чеферин Италия 2032 йилги Европа чемпионати мезбонлигидан маҳрум бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақида у “La Gazzetta dello Sport” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Италиялик сиёсатчилар нима учун уларнинг мамлакатида Европадаги энг ёмон футбол инфратузилмаларидан бири борлиги ҳақида ўйлаш вақти келди. Умид қиламанки, инфратузилма Евро-2032 гача тайёр бўлади. Акс ҳолда Италиядаги турнир ўтказилмайд”, дейди Чеферин.
Маълумот учун, 2032 йилги Европа чемпионатига Италия ва Туркия мезбонликни қўлга киритган, аммо ҳозирча Италия стадионларидан фақат Туриндаги “Allianz Stadium” UEFA’нинг барча талабларига жавоб беради. Турнир бошлангунча италияликлар UEFA’га Милан, Рим ва Каляри шаҳарларида янги ареналар қуришни, шунингдек, Бари, Наполи, Флоренсия, Верона, Болонья ва Генуядаги стадионларни модернизация қилишга ваъда берган.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси