Украианадан катта қадам: Қримда дрон ҳужумидан 5 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Қримнинг Жанкой шаҳрига Украинанинг учувчисиз аппаратлари (дронлар) ҳужум қилди ва оқибатда 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қрим раҳбари Сергей Аксёнов хабар берди.

У марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга барча зарур ёрдам кўрсатилишини айтган.

Шу билан бирга, Севастополь шаҳрида ҳам ҳужумга қарши чоралар кўрилган. Шаҳар губернатори Михаил Развозҳаевнинг айтишича, Верхнесадовое қишлоғи ва шаҳарнинг шимолий қисмида 4 та дрон уриб туширилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Севастополда фуқаролик объектларига зарар етмаган. Кейинчалик шаҳарда ҳаво хавфи бекор қилингани эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 майга ўтар кечаси Россия Украинанинг газ ишлаб чиқариш иншоотларига ракета ва дронлар билан зарба бериб, жами беш кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қрим Украиана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг