Украинадаги Озарбайжон элчихонасига қастдан ҳужум қилинган – Алиев (видео)

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Украинадаги Озарбайжон элчихонаси ва энергетика инфратузилмасига Россия томонидан қастдан ҳужум қилинганини айтди. Бу ҳақда у Мюнхендаги Хавфсизлик Конференцияси доирасидаги панель муҳокамасида маълум қилди.Унинг айтишича, Украинада нафақат Озарбайжоннинг энергетика инфратузилмасига, балки мамлакатнинг Украинадаги элчихонасига ҳам уч марта ҳужум уюштирилган.

“Биринчи ҳужумдан сўнг, биз буни тасодиф деб ўйлаган эдик. Шундан сўнг биз россиялик ҳамкасбларимизга Озарбайжон дипломатик ваколатхоналарининг барча координаталарини, жумладан, консуллик бўлими, маданият марказимиз ва элчихонамиз жойлашган манзилларни тақдим этдик. Шунга қарамай, яна иккита ҳужум содир бўлди. Демак, бу Озарбайжон дипломатик ваколатхонасига қасддан қилинган ҳужум эди”, деди Алиев.

Озарбайжон Президентининг қайд этишича, Россиянинг Украинадаги Озарбайжон энергетика инфратузилмаси ва дипломатик миссияларига ҳужумлари масаласи Ташқи ишлар вазирликлари ва Президент администрациялари даражасидаги кўплаб мулоқотларда бир неча бор кўтарилган.

“Биз махсус баёнотлар бердик, шунингдек, элчи чақиртирилиб, унга дипломатик нота топширилди. Биз фақат дипломатик йўл билан ҳаракат қиламиз. Бошқа ҳеч нарса қила олмаймиз... Озарбайжон ҳукумати томонидан барча зарур дипломатик чоралар кўрилди”, дея таъкидлади у.

Президент Россиянинг бундай хатти-ҳаракатлари Озарбайжонга нисбатан нодўстона муносабат сифатида баҳоланишини урғулади.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев АҚШнинг Доналд Трампдан аввалги икки маъмурияти – Обама-Байден ҳамда Байден-Блинкен даврида Баку ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар кутилган даражада бўлмаганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон элчихона Украина ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг