Ўткир Юсупов “Навбаҳор”га қайтди
Спорт
−
13:55 1404 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий дарвозабони Ўткир Юсупов Наманганинг “Навбаҳор” жамоаси футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Юсупов фаолияти давомида Муборакнинг “Машъал”, Қаршининг “Насаф”, Фарғонанинг “Нефтчи”, “Қўқон - 1912”, Наманганнинг “Навбаҳор” ва Эроннинг “Фулад” жамоаларида ўйнаган.
Шунингдек, у 2018 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб, терма жамоанинг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Ўткир Юсуповнинг 1,5 йиллик танаффусдан сўнг, яна янги мавсумни “Навбаҳор” жамоасида ўтказади.
Маълумот учун, Юсупов Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги CAFA Nations Cup-2025 финал учрашувида жароҳат олгандан сўнг Австрияда тиззасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти ўтказган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи Темур Кападзени бош мураббийи этиб тайинлаган эди.
Live
Барчаси