Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги қамишзорлар ёқилди
Олам
−
14:17 2504 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда зараркунандаларга қарши кураш бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларда зараркунанда ҳашаротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун режали тартибда ёқиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тарқалган ҳашаротлар турли касалликлар ташувчиси ҳисобланади.
Мазкур тадбир мутасадди идоралар рухсати ҳамда ўзаро келишув асосида амалга оширилиб, оролчалардаги ёнғин ҳаракатлари ва кўлами тўлиқ назоратга олинган.
“Ушбу тадбир ёввойи қамишзорларда белгиланган режага мувофиқ олиб борилаётганини маълум қилиб, фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи ёлғон ахборотларни тарқатмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг март ойида ҳам Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда, Амударё ичкарисида жойлашган кичик оролчаларда қамишзорларни режали тартибда ёқиш ишлари амалга оширилганди.
Live
Барчаси