Ўзбекистон ЖЧ қуръасида қайси саватчада бўлиши айтилди
Спорт
−
25 Ноябрь 12000 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун қуръада 3-саватчадан ўрин олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръа саватчалари ҳақида маълумот берган. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-саватчадан ўрин олган.

Маълумот учун, мундиалга қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида ўтказилади. Ушбу нуфузли тадбирда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда FIFA томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган халқаро танаффусдан сўнг FIFA рейтинги янгиланганди. Унга кўра, Миср ва Эронга қарши ўйиндаги ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси рейтингда 5 поғона юқорилаб, 50-ўриндан жой олган. Шунингдек, миллий терма жамоа Осиё жамоалари орасида 5-ўринни банд этган.