Ўзбекистонда зилзила юз берди
Жамият
−
14 Июль 9332 1 дақиқа
Бугун, 14 июль куни соат 15:55 да Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила эпимаркази Бухоро вилоятининг Жондор туманида Тошкентдан 532 км жанубий-ғарбда жойлашган. Координаталари: 40,42 шимолий кенглик, 62,99 шарқий узунлик. Магнитуда: 4,2, зилзила чуқурлиги 15 км. Эпимарказда сезилиш кучи: 4 балл.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Пешку туманида 2-3 балл, 39 км;
- Газли шаҳрида 2 балл, 51 км;
- Қоракўл туманида 2 балл, 73 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида 3,5 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Live
Барчаси