Ўзбекистоннинг FIFA Series’даги рақиблари маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг март ойидаги халқаро танаффус пайтида FIFA Series доирасида Габон ва Венесуэла терма жамоаларига қарши учрашув ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган турнирда Фабио Каннаваро шогирдлари жорий йилнинг 27 март куни Габон ва 30 март куни Венесуэла терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. Ҳар иккала учрашув ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Қолган икки баҳс еса “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

2026 йилги FIFA Series мусобақаси дунёнинг бир нечта минтақаларини қамраб олган. Бу турнирга мезбон сифатида Ўзбекистондан ташқари Австралия, Озарбайжон, Индонезия, Қозоғистон, Маврикий, Пуэрто-Рико ва Руанда давлатлари ҳам танлаб олинган.

FIFA 2026 серияси халқаро мусобақаларда янги формат бўлиб, турли конфедерациялардан бўлган миллий жамоаларга расмий саралаш ва қитъа турнирларидан ташқари бир-бирига қарши ўйнаш имконини беради.

Жамоалар дунёнинг турли минтақаларини ифодаловчи тўрт жамоадан иборат гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдаги ҳар бир жамоа иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла Ўзбекистон Фабио Каннаваро Габон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг