Европа ўз хавфсизлигини ўзи белгилайди – Макрон

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Мюнхен хавфсизлик конференциясида Европа ўз хавфсизлик архитектурасини мустақил равишда қайта ишлаб чиқиши кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, Россиянинг амалдаги сиёсати шароитида эски тизим узоққа бормайди ва янги параметрларни айнан европаликлар белгилаши зарур. Бу ҳақда Бу ҳақда Президентнинг сўзларига таяниб, “Euronews” хабар берди.

Макрон “эртанги кун” учун хавфсизлик модели Европа томонидан ишлаб чиқилиши шартлигини билдириб, бу жараённи бошқа давлатлар эмас, қитъанинг ўзи ҳал қилиши кераклигини айтган. У ядровий “тийиб туриш” масаласида ҳам иттифоқчилар билан “яхлит ёндашув” асосида стратегик мулоқот бошланганини очиқлаган.

Етакчи, шунингдек, Германия канцлери Фридрих Мерц билан ядровий доктриналарни уйғунлаштириш юзасидан музокаралар олиб борилаётганини айтган. Мерц эса Германия НАТО доирасидаги мажбуриятларига содиқ қолишини ва Европада турлича хавфсизлик зоналари пайдо бўлишига йўл қўйилмаслигини урғулаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия канцлери Фридрих Мерц кўп йиллар давомида ўзгармай келган қоидаларга асосланган тартиб энди мавжуд эмас, давлатлар хавфсизлик ва ҳимоя стратегиясини қайта кўриб чиқиши кераклигини билдирганди. 

Унинг қайд этишича, Совет Иттифоқи қулаганидан кейин юзага келган “ягона қудрат” даври тугагаган ва янги кучлар сиёсати энг кучли давлатларни ҳам хавф остига қўймоқда. Бу жараён кўплаб демократик давлатларда кучли етакчиликка бўлган талаб билан боғлиқ.

Мусулмон Содиқ


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Франция Европа Макрон хавфсизлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг