Зеленский Россияга доимий сулҳ таклиф қилди
Олам
−
10 Апрель 7739 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Владимир Путин эълон қилган Пасха сулҳига жавобан Киев бу келишувга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Унинг таъкидлашича, Украина аввал ҳам Пасха байрами даврида ўт очишни тўхтатишни таклиф қилган ва шу позициясида қолади.
“Украина бир неча бор айтди – биз тўғри қадамлар қўйишга тайёрмиз. Биз бу йил ҳам Пасха вақтида ўт очишни тўхтатишни таклиф қилганмиз ва шунга мувофиқ ҳаракат қиламиз. Одамларга таҳдидсиз Пасха керак ва Россияда ҳам байрамдан кейин ўқ узишни қайта бошламаслик имконияти бор”, деган Украина етакчиси.
Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин Пасха муносабати билан вақтинчалик сулҳ эълон қилган эди. Унга кўра, ўт очишни тўхтатиш режими 11 апрель соат 16:00 дан 12 апрель куни охиригача амал қилади.
Зеленский эслатиб ўтганидек, Украина илгари ҳам Россияга ҳеч бўлмаганда Пасха даврида сулҳ эълон қилишни таклиф қилган, бироқ бунга аниқ жавоб олинмаган.
Шунингдек, у март ойининг охирида православ Пасха вақтида “энергетик сулҳ” масаласини ҳам муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган эди.
2025 йилда ҳам Пасха арафасида шунга ўхшаш сулҳ эълон қилинган, бироқ тез орада томонлар бир-бирини уни бузишда айблаган.
Live
Барчаси