Жанубий Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани рад этилди
Олам
−
31 Январь 3616 1 дақиқа
Оммавий ахборот воситаларида Жанубий Кореяда юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланмади. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг маълум қилишича, мамлакатнинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси Жанубий Кореянинг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб, воқеа тафсилотларига аниқлик киритмоқда. Билдирилишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси дипломатлари воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганганларида ҳалок бўлган шахс 60 ёшли Қозоғистон Республикаси фуқароси эканлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Yonhap News” нашри Жанубий Кореядаги маиший буюмлар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин ортидан Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолгани ҳақида хабар берганди. Нашрга кўра, Ёнғин чиққан пайтда заводда ишлаётган 83 нафар ходимдан 81 нафари ўз вақтида эвакуация қилинган. Бироқ, Непал фуқароси бўлган 20 ёшлар атрофидаги бир ходим ва Ўзбекистон фуқароси бўлган 50 ёшлар атрофидаги яна бир ходим билан алоқа узилган, улар бедарак йўқолган деб тахмин қилинмоқда.
Live
Барчаси