Жиззахда “Тайсон” қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида “Тайсон” лақабли шахс бошчилигида кўча безорилиги ва таҳдидлар билан шуғулланиб келган жиноий тўда қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, Шароф Рашидов тумани Олмачи маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган “Тайсон” лақабли шахс, 1990 ва 1988 йилларда туғилган маҳалладошлари билан бир гуруҳда бўлиб, доимий равишда фуқароларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлик ҳаракатларини содир этиб келган.

Маълум бўлишича, улар фуқароларни ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, жамиятда қўрқув ва беқарорлик муҳитини юзага келтирган. Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мазкур гуруҳ аъзолари жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, маҳалла ҳудудидаги озиқ-овқат дўкони олдида фуқароларнинг тинчлигини бузганлиги аниқланган. 1993 йилда туғилган маҳалладошига нисбатан зўравонлик қилиб, унинг бош қисмига синган шиша бўлаги билан урган. Жанжални тўхтатмоқчи бўлган бошқа фуқароларга ҳам ҳеч бир сабабсиз жароҳатлар етказиб, уларга қаршилик кўрсатишган. Оқибатда жабрланувчи бош мия чайқалиши, ўнг пешона суяги синиши, бурун соҳасининг лат ейиши ташхиси билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Эътиборли жиҳати шундаки, гуруҳ бошлиғи муқаддам Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш), 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш), 166 (талончилик) ва 169 (ўғрилик) моддалари билан судланган бўлиб, аввалги жазолардан тегишли хулоса чиқармаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда “киллер” орқали танишини ўлдирмоқчи бўлганлар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жиззах Тайсон жиноий тўда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг