Ҳаж ва Умрага бориш учун навбатга онлайн ёзилиш мумкин бўлади

Жамият

image

Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилди ва у орқали фуқаролар онлайн тарзда зиёратга навбатга ёзилиши мумкин. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Қайд этилишича, талабгор фуқаро 2 хил усулда, яъни Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz ва haj-umra.gov.uz сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.

Таъкидланишича, портални яратишдан асосий мақсад – Ҳажга борувчиларга қулайлик яратиш, шаффофликни таъминлаш ва навбат шаклланишида инсон омилини бартараф этиш, шу билан бирга, “Ҳаж” сафарига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбатини шакллантириш ва ариза беришни электрон шаклга ўтказиш, унга доир маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришдан иборатдир. 

“Аҳолимиз уйдан чиқмасдан масофадан навбатга ёзилиш имконияти яратилди, ташкилотларга овора бўлиб бориш, ҳужжатлар йиғиш ва қоғозбозлик каби турли бюрократик жараёнларга барҳам берилди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2026” мавсумида зиёратчида “Нусук” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилиши ҳақида баёнот эълон қилганди. Бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж Умра онлайн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг