Ҳиндистондаги байрам пайтида фил 1 кишини босиб ўлдирди (видео)
Олам
−
03 Май 4954 1 дақиқа
Ҳиндистоннинг Керала штатида ибодатхона байрами вақтида фил занжирдан чиқиб кетиб, тартибсизлик уюштирди ва бир эркакни босиб ўлдирди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.
Ҳодиса Ангамали ҳудудидаги ибодатхона яқинида содир бўлган. Фил маросим учун олиб келинган, бироқ кутилмаганда тажовузкор ҳолатга ўтган.
Ҳалок бўлган шахс 40 ёшли Вишну бўлиб, айнан у филни ибодатхонага олиб келган. Яна бир эркак – Прадип жароҳат олиб, шифохонага етказилган.
Ҳужум вақтида фил автомобиллар ва скутерларни ағдариб ташлаган, тартибсизликлар қарийб икки соат давом этган. Охир-оқибат ҳайвон тинчлантирувчи воситалар ёрдамида ухлатилиб, ибодатхона яқинидаги дарахтга боғлаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мальдив оролида саёҳатга келган испаниялик Борҳа исмли сайёҳга акула ҳужум қилганди.
Live
Барчаси