Ҳусанов пўлатдан ясалган инсон – Морганс
Спорт
−
10 Февраль 12428 2 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши учрашувдаги фидойилиги пўлатдан ясалган одамга қиёсланди. Бу ҳақда журналист Жеронимо Морганс айтиб ўтди.
Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасидаги ўйин ҳақида фикр билдирган Морганс жароҳат олганига қарамай майдонда қолишга ҳаракат қилган 21 ёшли Ҳусановнинг ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.
“У жароҳат олган эди, лекин барибир ўйнашни давом эттиришни хоҳлади. У жамоага ёрдам бермоқчи эди. Абдуқодир Ҳусанов, сен менинг аскаримсан, укамсан. Ўзбекистон фахри. Пўлатдан ясалган инсон”, дея ёзади журналист ўз саҳифасида.
Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг “Ливерпуль”га қарши сафарида асосий таркибда майдонга тушди. Бироқ 61-дақиқада жароҳат олиб, алмаштирилди.
Жароҳат “Ливерпуль” ҳужумчиси Коди Гакпо билан тўп учун кураш жараёнида юз берди. Эпизод давомида Ҳусанов дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашиб кетди. Тўқнашувдан сўнг ҳимоячи майдонга йиқилди ва тиббий ёрдам кўрсатилди. Пеп Гвардиола шифокорлар тавсиясига амал қилган ҳолда футболчи соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилди. Унинг ўрнига португалиялик ҳимоячи Рубен Диаш майдонга туширилди. Учрашув якунида “Манчестер Сити” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” ушбу ўйиндаги ғалабадан кейин чемпионатдаги очколарини 50 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Лондоннинг “Арсенал” жамоаси эса 56 очко билан пешқадамликни сақлаб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль”га қарши ғалабадан кейин Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни ҳақиқий жангчи деб атаган эди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль